Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Натижада исломий сақофат учун муайян мазмун вужудга келиб, бу - Қуръон, Суннат, луғат, сарф, наҳв, нотиқлик, тафсир, ҳадис, ҳадис истилоҳи, усул, тавҳид ва шу каби исломий маърифатлардир.

 

Билим олишдаги Исломнинг йўли

Билим олишда исломий сақофатнинг ўз йўли мавжуддир, у уч ишда намоён бўлади.


Биринчиси: нарсалар теран ўрганилиб, уларнинг моҳияти аниқ идрок этилади. Чунки бу сақофат фикрий, илдизи чуқур бўлиб, нарсаларни ўрганишда сабр ва бардош зарур. Сабаби нарсалардан маълумот олиш фикрий жараён бўлиб, уни идрок этишда ақлий меҳнат сарфлаш керак. Бинобарин, бу иш сақофат жумлаларини тўлиқ тушунишга, уларнинг воқесини идрок этишга ва шу маълумотлар билан воқеликни боғлашга тўғри келади. Шунинг учун сақофатни фикран ўрганиш зарур. Масалан, муслим ўз ақидасини ақлан қабул қилиши фарз. Демак, ақидага тааллуқли нарсаларни ўрганаётган вақтда албатта фикрий жараён бўлиши лозим. Қуръон ва ҳадисда айтилган шаръий аҳкомларни истинбот қилиш учун ҳам муаммонинг воқеси, унга тааллуқли насс ҳамда нассни муаммога татбиқ этиш тушуниладиган фикрий жараён зарур. Ҳатто ҳукмнинг далилини билмасдан оладиган оми кимса ҳам муаммони тушунишга, уни муолажа қилиш учун топилган ҳукмни билишга муҳтож, токи у бошқа муаммонинг ҳукмини бунисига мос деб ўйламасин. Шунинг учун ҳам албатта фикрий жараён бўлиши шарт. Шунга биноан, мужтаҳид тарафиданми, оми томониданми исломий сақофат фақат ақлан ўрганилади, уни ўрганиш фақат фикрий жараён ва меҳнат билан амалга ошади.


Иккинчиси: билим олувчи ўрганаётган нарсасига амал қилиш учун унга ишониши лозим. Яъни, ўрганаётган ҳақиқатларини қатъий тасдиқламоғи, агар ақидага тааллуқли ҳақиқат бўлса, ишончига заррача шубҳа аралашмаслиги, агар аҳком ва одоб каби ақидага тааллуқли бўлмаса, заннда воқега кўпроқ мос тушмоғи зарур. Ҳар қандай ҳолда ҳам билим олувчи ўрганаётган нарсасини эътиқод билан қабул қилиши шарт, бундан бошқача йўсинда сақофат олиш мутлақо мумкин эмас. Сақофат олишда эътиқодни асос қилиш туфайли исломий сақофат мумтоз ва имтиёзли ҳолга кўтарилади. У теран ва айни вақтда тўлқинлантирувчи, таъсир қилувчи бўлиб, билим олувчини фасодни ёндирувчи олов, эзгулик йўлини ёритувчи нурдек ёнадиган оташин кучга айлантиради. Бу фикрларни қатъий тасдиқлаган инсон ўзининг воқеси билан нарсалар ҳақидаги тушунчаси ўртасида қалбида кечаётган алоқани бу фикрларни ҳаётнинг маъноси деган эътиборда бир-бирига боғлайди. Бундай фикрларни кўтаринки руҳда шавқ билан бажаришга киришади ҳамда бу сақофат чуқур таъсир ўтказади. Чунки туйғуларни фикр ўз ичига олган воқелик томон ҳаракатлантиради. Бу сақофатга бўлган эътиқод туйғуларни сақофат ҳақидаги тушунчага боғлайди ва натижада шиддатли ҳаракат юзага келади.

 

Учинчиси: шахс исломий сақофатни фараз қилинган назария асосидаги таълимот сифатида эмас, балки тушуниб, ҳис этиладиган воқеликни муолажа

 

181-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260